Сурхондарёда шприц ишлаб чиқариш заводи иш бошлади
Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Тиббиёт ходимлари куни байрами арафасида бугун Музработ туманида «Алпомиш Сервис Инвест» хусусий корхонаси томонидан тиббиёт соҳасида эҳтиёж юқори бўлган бир марталик шприцлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
Янги заводнинг тантанали очилиш маросимида сўзга чиққан Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Музработ тумани эндиликда саноати ривожланаётган ҳудудлар қаторидан ўрин олаётганлиги, бунда маҳаллий тадбиркорларнинг ҳам муносиб ҳиссаси борлиги, чекка туманда шприц ишлаб чиқаришнинг йўлга қўйилиши воҳада тиббиёт саноати ҳам ривожланишга юз тутаётганлигидан далолат эканлигини таъкидлади.
Тадбиркор Ҳасан Панжиев раҳбарлигидаги мазкур корхонада йилига 200 минг дона шприц ишлаб чиқариш режалаштирилган бўлиб, лойиҳанинг умумий қиймати 48 млрд. 150 млн. сўмни ташкил этади.
Корхонанинг ишга тушиши натижасида 70 нафар маҳаллий ёшларнинг доимий бандлиги таъминланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
- Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди
- Уюшган жиноятчилик ва кибержиноятларга қарши курашиш такомиллаштирилади
- АҚШ Ҳўрмуз бўғозида кемаларни кузатиб боришни бошлаши мумкин
- 14 март куни кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг