Стивен ХОКИНГ: “Вақтнинг қисқача тарихи”
Стивен Хокинг фан оламида ёрқин шахс эди. Унинг фикр қуввати самовий хаёлот чексизлигидан озиқланар эди. Масалан, Эйнештейн каби. Ҳақиқий олимлар иш услубияти аслида бу.
Хокингнинг фикрлари қадрли эди. У узоқ йиллар муроқабага чўмган қадимги сўфийни ёки буддавийни, ёки зардўштийни, ёки насронийни эслатар эди. Одамлардан яшириниб, ғор ичида узоқ йиллар муроқабага чўмган. Аслида ҳам, Хокинг узоқ йиллар шу аҳволга тушди, шу жараёнда эди. Касаллиги унинг ғори бўлди. Бу шакл орқали у одамлардан яширинди, қизиқ.
“Вақтнинг қисқача тарихи” - унинг машҳур китоби. Дунёнинг деярли ҳамма тилларига таржима қилинган. Фақат, афсуски, ўзбек тилига таржима қилинмаган. Бу китоб жуда ёрқин ва тиниқ фикр уйғотиши билан бирга камчиликлардан ҳам холи эмас. Бу энди Европанинг Шарқ илм-фанини яхши билмаслиги билан боғлиқ психологик масала. Майли, бу бошқа масала.
“Вақтнинг қисқача тарихи” муаллиф фикрининг чексизликдан озиқланиши меваси ўлароқ, инсоният учун яхши бир қўлланма.
Хокингнинг иш услуби, яъни фикрлаш методи, албатта, ўзидан олдин ўтган улуғ олимларникига ўхшайди. Ҳатто, фикрлашда улардан ҳам олдинга ўтиб кетди. Улкан портлаш ҳақидаги гипотезалари ҳали яна бошқа тезислар билан бойитиладиган фанда янги бир соҳа бўлади.
Хокинг қора туйнук муаммосини фикри орқали ўрганаётган замонавий олимлардан биттаси эди. Бу эса улуғ иш ва бу йўл қаҳрамонликни талаб қилади.
Унинг ҳолати - касаллиги шу қора туйнук эди. Хокинг вафот этди, унинг руҳи шу қора туйнукдан чиқиб осмонга парвоз этди. Аслида, руҳи доим парвозда экан - энди билди!
Асат КАРИМОВ
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг