Солиқ қарзини «мансабдор танишлар» орқали ёпмоқчи бўлганлар қўлга тушди

Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида солиқ қарзини тўлашдан қочган ва ундан ноқонуний фойдаланиш орқали пора талаб қилган ҳолат фош қилинди. Маълум бўлишича, 1981 йилда туғилган, аввал жиноий жавобгарликка тортилган фуқаро 360 миллион сўмлик солиқ қарздорлиги сабабли иқтисодий суд томонидан банкрот деб топилган ғишт ишлаб чиқарувчи МЧЖ фаолиятига қўйилган тақиқни олиб ташлаш учун ҳаракат қилган.
Ушбу шахс солиқ қарзини тўламасдан, завод фаолиятини қайта тиклаб бериш эвазига МЧЖ раҳбаридан 4 минг АҚШ доллари талаб қилган. Бунинг учун у ўзининг мансабдор танишлари орқали заводга нисбатан жорий этилган чекловларни бекор қилдиришга уринган.
Давлат хавфсизлик хизмати Қашқадарё вилояти бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида ушбу фуқаро аввалдан келишилган 3 минг АҚШ долларини олган пайтда қўлга олинди.
Тезкор тадбир доирасида ўтказилган қўшимча ҳаракатлар давомида ушбу ноқонуний ишга алоқадорликда гумон қилинган Қамаши туман солиқ инспекцияси бошлиғининг ўринбосари ҳам 3 минг АҚШ долларини қабул қилиб олган пайтда ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ҳар икки шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Мансабдор шахсларнинг бу каби суистеъмол ҳаракатларига нисбатан қонун доирасида қатъий чора кўрилиши таъкидланмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг