Собиқ элчилар коронавирусдан вафот этди

11:56 07 Март 2020 Дунё
1033 0

Эроннинг Суриядаги собиқ элчиси Ҳусайн Шайхулислом коронавирусдан вафот этди, деб хабар берди Mehr News. У 68 ёшда эди.

У мамлакат парламенти спикери Али Ларижонийнинг халқаро ишлар бўйича маслаҳатчиси, шунингдек, Жаҳон ислом оқимларини яқинлаштириш ассамблеяси раҳбари ўринбосари лавозимларида фаолият юритиб келаётган эди. Бундан ташқари Эрон Мэжлиси(парламенти) еттинчи чақириғида депутат этиб сайланганди.

Бундан олдин ушбу давлат саноат, конлар ва савдо вазири Ризи Раҳмоний, хотин-қизлар ва оила ишлари бўйича вице-президент Маъсума Эбтекар ҳам коронавирусга чалингани маълум бўлганди.

Кейинчалик ушбу касалликдан мамлакатдаги обрўли давлат арбобларидан бири Муҳаммад Мир-Муҳаммад ҳаётдан кўз юмгани хабар қилинди. У Эрон олий раҳбари ҳузуридаги маслаҳат органи ҳисобланган қабул қилинаётган қарорларнинг мақсадга мувофиқлигини аниқлаш бўйича Кенгаш аъзоси эди.

Эроннинг Ватикандаги собиқ элчиси Хади Ҳисравшоҳийни ҳам 81 ёшида ушбу инфекция ҳаётдан олиб кетди.

Эрон ҳукумати коронавирус тарқалиб кетишининг олдини олиш мақсадида 54 минг маҳкумни вақтинчалик озодликка чиқарганди. Расмийлар ёпиқ режимдаги объектда вируснинг тарқалиши кенг миқёсда инфекция тарқалиши хавфини келтириб чиқариши мумкинлигидан хавотирга тушишгани учун ана шундай қарор қабул қилишди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер