Сирдарёда 1 миллион АҚШ долларилик қовун экспорт қилинди
Фото: Архив сурат
Сирдарёда жорий йилнинг ўтган 7 ойи мобайнида вилоят божхона бошқармаси томонидан қиймати 1 миллион АҚШ долларига тенг 2 550 тонна қовун экспорти божхона режимига кўра расмийлаштирилди.
Мазкур қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 60 фоизи Қозоғистонга экспорт қилинган бўлса, қолган қисми Латвия, Беларус, Россия, Германия, шунингдек, қўшни Тожикистон ва Қирғизистон каби давлатларга экспорт қилинган.
Маълумот тариқасида, 2021 йилнинг шу даврида вилоят божхона бошқармаси томонидан Россия, Латвия, Украина, Германия, Швеция, Молдова, Қирғизистон, Тожикистон ва Қозоғистон каби давлатларга қиймати 791 минг АҚШ долларилик 1920 тоннага яқин қовун экспорти расмийлаштирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
- Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди
- Уюшган жиноятчилик ва кибержиноятларга қарши курашиш такомиллаштирилади
- АҚШ Ҳўрмуз бўғозида кемаларни кузатиб боришни бошлаши мумкин
- 14 март куни кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг