Шофирконлик ўқувчилар ўқув йилини янгиланган бинода бошлайди

Истам ИБРОҲИМОВ/«Халқ сўзи». Шофиркон туманидаги 35-мактаб ўқувчилари янги ўқув йилини янгиланган бинода бошлашади. Мамлакатимиз мустақиллигининг 33 йиллиги байрами арафасида мазкур билим даргоҳида реконструкция ишлари ниҳоясига етказилди. Шунингдек, қиймати 700 миллион сўмдан зиёд бўлган 180 ўринли қўшимча бино ҳам қурилди.
Паттахон маҳалласидаги ушбу мактабда ёшларнинг замонавий илм-фан сирларини ўрганишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган. Бу ўринда гап иссиқлик, коммунал тизим ҳақида ҳам бормоқда. Худди шундай фикрни тумандаги 50-мактаб ҳақида ҳам айтиш мумкин. Қайрағоч маҳалласида жойлашган бу таълим маскани мукаммал таъмирдан чиқарилганидан ташқари, қўшимча ўқув биносига эга бўлди. Бу ёшларнинг сифатли таълим олишлари учун муҳим аҳамият касб этади.
Ҳар иккала таълим масканининг янгиланган биноларини фойдаланишга топширилиши муносабати билан ўтказилган тантанали тадбирда сўз олганлар давлатимиз томонидан ёш авлод таълим-тарбиясига қаратилаётган эътибор ҳақида тўхталиб, яратилаётган бу шарт-шароитлардан ўқитувчи ва ўқувчилар унумли фойдаланади, дея ишонч билдиришди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг