Сенаторлар томонидан Қонун рад этилди
Сенат аъзолари “Ноширлик фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини кўриб чиқишди.
Таъкидланганидек, Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан “Ноширлик фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ўрганиб чиқилган. Ўрганиш жараёнида халқ депутатлари туман, (шаҳар) вилоятлар кенгашларида муҳокама этилиб, маҳаллий депутатлар, Қўмита аъзолари ва экспертлари фикрлари умумлаштирилган.
Қайд этилганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 16 мартдаги “Ноширлик ва матбаа соҳасини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида 2020 йил 1 июлдан бошлаб ноширлик фаолиятини лицензиялаш ҳамда матбаа фаолиятини амалга ошириш учун рухсат бериш тартибларини бекор қилиб, ноширлик ва матбаа фаолиятини бошлаганлиги ҳақида ваколатли давлат органини хабардор этиш тизимини жорий қилиш белгиланган. Ушбу қарор талабларидан келиб чиқиб, қонундаги лицензиялаш билан боғлиқ нормаларни чиқариб ташлаш талаб этилади.
Шунингдек, сенаторлар қонунда электрон ноширлик маҳсулотини тайёрлаш ва тарқатиш тартибини назарда тутувчи нормалар мавжуд эмаслигига эътибор қаратишди. Бундан ташқари, мамлакатимизда диний мазмундаги материалларни тайёрлашга Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита томонидан ўтказилган экспертизадан кейингина йўл қўйилади. Қонунни шу нуқтаи назардан янги нормалар билан тўлдириш зарур, деб топилди.

Юқоридагиларга асосланиб, “Ноширлик фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг
Ахборот хизмати
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
- Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
- “Енгилмас: Токиога йўл” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди
- Тошкентда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилмоқда (фоторепортаж)
- Сурхондарёда 3 минг йиллик шаҳар қолдиқлари топилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг