Сенатор ЕХҲТ Парламент Ассамблеясининг Терроризмга қарши курашиш махсус қўмитасининг навбатдаги мажлисида иштирок этди
Фото: Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати
Жорий йилнинг 21-22 март кунлари Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси Равшанбек Алимов Швейцариянинг Женева ва Берн шаҳарларида бўлиб ўтган ЕХҲТ Парламент Ассамблеясининг Терроризмга қарши курашиш махсус қўмитасининг навбатдаги мажлисида иштирок этди.
Мажлис давомида терроризм ва экстремизмга қарши курашиш юзасидан фикр алмашилди, шунингдек, Махсус қўмита аъзоларининг БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Бошқармаси, Халқаро қизил Хоч Қўмитаси, Женева хавфсизлик сиёсати маркази ҳамда Швейцария парламенти, Федерал ва терроризмга қарши кураш учун масъул бўлган мамлакатнинг кантонал полицияси вакиллари билан бир қатор учрашувлари бўлиб ўтди.
Учрашувларнинг асосий мақсади ЕХҲТ ПА Махсус қўмитаси ва Швейцарияда аккредитациядан ўтган муҳим халқаро тузилмалар ва ташкилотлар билан терроризмга қарши кураш контекстида ўзаро ҳамкорлик амалиётини ўрганиш ҳамда бу борадаги ҳуқуқларни ҳимоя қилиш жиҳатлари юзасидан фикр алмашишдан иборат эди.
Махсус қўмита мажлиси доирасида иштирокчилар республикамизнинг терроризм ва экстремизмга қарши курашиш тажрибаси билан таништирилди. Мамлакатимизда фуқаролик жамияти институтларини демократлаштириш ва ривожлантириш борасида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, шунингдек, ёш авлод ўртасида экстремизм мафкурасининг дастлабки шарт-шароитларини тизимли равишда бартараф этишга қаратилган давлат таълим дастурлари ҳақида батафсил маълумот берилди.
Ўзбекистон сенатори республика томонидан инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларга риоя этилиши ҳолати тўғрисида маълумот берди.
Халқаро ташкилотлар вакиллари билан учрашувларда шериклик муносабатларини ривожлантириш, демократик институтларни мустаҳкамлаш борасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Ташриф доирасида Швейцария Федерал Мажлиси (парламенти) Халқаро ҳамкорлик департаменти раҳбари, Элчи К. Фишер билан ҳам учрашув бўлиб ўтди. Парламентлараро алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Хорижий томон 2020 йил 28 октябрь куни Берн шаҳрида Швейцария парламенти Кантонлар кенгаши раиси Х.Штёкли ва Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси Т. Нарбаева хоним билан бўлиб ўтган учрашувнинг муҳимлигини қайд этди.
Томонлар Ўзбекистон-Швейцария муносабатлари мустаҳкам пойдеворга эга экани ҳақида якдил фикрга келишиб олдилар: дипломатик муносабатлар ўрнатилганидан буён ўтган 30 йил ичида мамлакатлар ўртасидаги икки томонлама муносабатлар юқори даражага кўтарилган.
Икки томонлама келишувларнинг амалий ижросини таъминлаш, турли даражадаги ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларни фаоллаштириш учун парламентларнинг ўзаро ҳамкорлиги ресурсидан фойдаланишга бўлган талаб юқори эканлиги таъкидланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Вазир ўринбосари хотинини алдагани учун ишдан бўшатилди
- Доллар курси узоқ вақт кўтарилишдан сўнг пастлади
- Ўзбекистонда пестицидларнинг хавфсиз бошқарувига ўтилади
- Ўзбекистон 70 миллион АҚШ долларидан ортиққа гилос экспорт қилган
- Ўзбекистон ва Россия ТИВ раҳбарлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди
- Шавкат Мирзиёев: Эзгулик, билим ва маърифатни қурол қилиб, жаҳолат ва ёвузлик йўлини тўсайлик!
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг