Сенатда UNAIDS минтақавий директори билан учрашув бўлиб ўтди
2025 йил 17 март куни Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси аъзоси Гулнора Маруфова БМТнинг ОИВ/ОИТС бўйича Бирлашган дастури (UNAIDS)нинг минтақавий директори Имонн Мерфи билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида UNAIDSнинг жаҳон миқёсида ОИВ инфекцияси янги ҳолатларининг олдини олиш, ОИВга чалинган шахслар учун даволаш, парваришлаш ва қўллаб-қувватлаш хизматларини кенгайтириш, шунингдек, эпидемиянинг ижтимоий таъсирини камайтиришга қаратилган фаолияти алоҳида таъкидланди.
Шунингдек, UNAIDSнинг Ўзбекистондаги фаолияти доирасида миллий соғлиқни сақлаш тизими салоҳиятини мустаҳкамлаш, ОИТСга қарши курашиш дастурларини мониторинг қилиш ва баҳолашни такомиллаштириш, ҳамда техник ва молиявий ресурсларни жалб этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар қайд этилди.
Имонн Мерфи Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини таъминлаш, инклюзив қонунчиликни ривожлантириш, миллий қонунчиликни халқаро мажбуриятлар билан уйғунлаштириш, шунингдек, ижтимоий ҳимоя, жамоат саломатлиги ва гендер тенгликни таъминлаш соҳаларида эришилаётган ютуқларни юқори баҳолади.
Учрашув якунида томонлар Ўзбекистонда ижтимоий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш ҳамда ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга тайёр эканлигини билдирди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
- Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди
- Уюшган жиноятчилик ва кибержиноятларга қарши курашиш такомиллаштирилади
- АҚШ Ҳўрмуз бўғозида кемаларни кузатиб боришни бошлаши мумкин
- 14 март куни кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг