Самарқандда учта уй ёниб кетди
6 декабрь куни Самарқанд вилоятида ёнма-ён жойлашган учта уйда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, воқеа соат 07:30 да Каттақўрғон туманида жойлашган хонадонларда содир бўлган. Воқеа жойига 6 нафар ёнғин-қутқарув гуруҳи соат 07:42да етиб бориб, соат 08:58да ёнғинни бартараф этган.
Натижада умумий 170 кв.м майдоннинг томи, шифт қисми ва маиший техника ёниб кетган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган ва ҳалок бўлмаган. Ҳозирда ёнғин сабаблари ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг