Самарқандда 378 млн сўмлик газ ўғирлангани аниқланди
Самарқанд туманида 378 млн сўмлик табиий газдан ўғринча фойдаланиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, «Ҳудудгаз Самарқанд» ГТФ комплеанс назорат тузилмалари, газ таъминоти бўлими ва ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорликда Самарқанд туманида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш ва уларни олдини олишга қаратилган назорат тадбирлари ўтказилган.
Хусусан, туманнинг «Юқори Чордара» МФЙда ўтказилган хатлов вақтида фуқаро О. А. ўз хонадонида иссиқхона ташкил этиб, таъминот корхонаси билан шартнома тузмасдан, лойиҳа-техник ҳужжатларисиз ва ҳисоблагичсиз тармоққа уланган ҳолда «зангори ёқилғи»дан ноқонуний фойдаланаётгани аниқланган.
Ҳолат бўйича далолатнома тузилиб, 378 миллион 763 минг сўмлик табиий газ ҳажмлари қайта ҳисоб-китоб қилинган. Ҳозирда барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
- Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди
- Уюшган жиноятчилик ва кибержиноятларга қарши курашиш такомиллаштирилади
- АҚШ Ҳўрмуз бўғозида кемаларни кузатиб боришни бошлаши мумкин
- 14 март куни кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг