Самарқанд вилоятида «валютчик»лар ушланди

17:52 18 Октябр 2024 Жамият
243 0

Фото: Прокуратура департаменти

Самарқанд вилоятининг икки туманида валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Иштихон тумани бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган фуқаролар Б.У. ва Д.Т. фуқаро Қ.Ю.га жами 3,2 минг АҚШ долларини 41,7 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, улардан жами 4 637 АҚШ доллари ва 2 минг Россия рубли ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Оқдарё тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида Мустақиллик МФЙ ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган фуқаро Д.Р. фуқаро М.М.дан жами 3,3 минг АҚШ долларини 41,9 млн сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер