Самарқанд саммити тарихда қолади — эксперт
Фото: Архив сурат
Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти бўлим бошлиғи Аброр Юсуповнинг айтишича, Самарқандда ўтказилаётган саммитни тарихий деб аташ учун барча асослар бор.
«Самарқанд – ўрта асрлардан илм-фан ва маданият ўчоғи бўлган. Шу нуқтаи назардан минтақанинг энг йирик анжумани – ШҲТ саммити Шарқ гавҳари бўлган Самарқандда ўтказилаётгани бежиз эмас.
Самарқанд саммити тарихда энг йирик анжуманлардан бири сифатида тарихда қолади. Чунки ушбу анжуманда ШҲТ географик жиҳатдан кенгайишига оид ҳужжатлар қабул қилинади, мураккаб шароитда аъзо мамлакатлар ҳамкорлиги янги босқичга кўтарилиши кутиляпти, уч йиллик пандемиядан сўнг 15та мамлакат раҳбарининг бир жойга тўпланиши – буларнинг барчасини тарихий воқеа деб аташ мумкин», — деди эксперт.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Кучли қичишиш ва жисмоний азобдан ташқари, инсонни руҳан ҳам емиради
- Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида қисқа фурсатга тўхтаган Италия Республикаси Бош вазири Жоржа Мелони билан учрашув ўтказди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг