Россиялик эстрада юлдузи МакСим Ўзбекистонга сафари ҳақида нималар деди?

15:01 27 Май 2019 Маданият
2269 0

“Халқлар дўстлиги” саройида “Битирувчи — 2019” концерт дастури ташкил этилди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, “Менинг юртим” телеканали ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда халқимиз ардоғидаги хонандалар билан бир саҳнада россиялик эстрада юлдузи МакСим ҳам саройга йиғилган мухлисларга хуш кайфият улашди.

— Бунақа гўзал учрашувни кутмагандим, — дейди МакСим. — Олқишу эътибордан бошим кўкка етди. Серқуёш Ўзбекистоннинг ёшлари ҳам қалби қайноқ, жўшқин, самимий экан. Бу ерда олган таассуротларим бутун умр тарк этмаслигига ишонаман.

Шоу-дастур “Менинг юртим” телеканали орқали тез кунларда эфирга узатилиши режалаштирилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?