Россия тунда Киевга зарба берди
23 июнь тонгида Россия Федерацияси қўшинлари Украинанинг Киев шаҳрига ракета ва дронлар билан зарба берди. Бу ҳақда Киев ҳарбий маъмурияти ва маҳаллий ҳокимият органлари хабар қилган.
Маълум бўлишича, тонгги соат 8:30 ҳолатида олти нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлган. Шунингдек, 16 киши жароҳатланган. Пойтахт мери Виталий Кличко эса жароҳатланганлар сони 19 киши эканини таъкидлаган.
«Афсуски, Белоцерковский туманида душман ҳужумида 1957 йилда туғилган аёл олган жароҳатлари натижасида ҳалок бўлди», деган Киев вилояти ҳарбий маъмурияти (KVHM) раҳбари Николай Калашник.
У Бориспол туманидаги иккита хусусий уйда ёнғин содир бўлгани ва Буча туманида тўртта хусусий бино ва учта автомашинага зарар етганини ҳам айтиб ўтди.

Украинанинг матбуот хизматлари берган маълумотларга кўра, Россиянинг учувчисиз учоқлар, баллистик ва қанотли ракеталар ёрдамида қилган ҳужуми деярли тун бўйи давом этди ҳамда асосий нишонлар Киев ва Киев вилояти бўлди.
Украина Қуролли кучлари маълумотига кўра, давлатга жами 368 та ҳаво ҳужум воситаси йўллангани, шундан 352 таси зарба берувчи «Shahed» ва имитация қилувчи учувчисиз учиш аппаратлари бўлган. Шунингдек, 11 та «Iskander-M/KN-23» баллистик ракетаси ва 5 та «Iskander-K» қанотли ракеталари ҳам учирилган. Ҳарбийлар 354 та нишонни йўқ қилганини маълум қилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг