Россия Киевга ҳужум қилди. Қурбонлар бор
Кеча, 24 ноябрь куни тунда Россиянинг Киевни ўққа тутиши оқибатида камида олти киши ҳалок бўлди. Бу ҳақида BILD нашри хабар берди.
Унда айтилишича, Россия кучларининг Киевга ҳужуми 25 ноябрга ўтар кечаси амалга оширилган. Маълумотларга кўра, мазкур ҳужумда дронлар ва ракеталардан фойдаланилган.
Киев мэри Виталий Кличконинг таъкидлашича, ҳужум оқибатида камида олти киши ҳалок бўлган, яна 13 киши эса турли даражадаги тан-жароҳатлари олиб, шифохоналарга жойлаштирилган.
Шунингдек, мазкур ҳужум оқибатида пойтахтнинг етти туманида иссиқлик тизими ўчирилган. Бундан ташқари, турар-жой бинолари, жумладан, шаҳарнинг Печерский туманидаги 22 қаватли бино ҳам зарарланган.
Украина фавқулодда вазиятлар давлат хизмати маълумотларига кўра, Украина жанубидаги Одесса вилояти ҳам ўққа тутилган. Сўнгги маълумотларга кўра, ушбу ҳужум оқибатида камида олти киши, жумладан, икки нафар бола жароҳатланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Ўзбекистонга нечта давлатдан туристлар келаётгани очиқланди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг