“Реал Мадрид” навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
Кеча, 6 март куни Испания Ла Лигасининг 27-туридан ўрин олган баҳслари бўлиб ўтди. Кун доирасидан ўрин олган учрашувда “Реал Мадрид” жамоаси Виго шаҳрида “Сельта” меҳмони бўлди.
Учрашув 1:2 ҳисобида “қаймоқранглилар”нинг ғалабаси билан якунланди. Ўйинда ҳисоб 11-дақиқада Орельен Чуамени томонидан очилди. 27-дақиқада мезбонлар аъзоси Борхо Иглесиас ҳисобни тенглаштирди. Биринчи бўлим 1:1 ҳисобида тугади.
Иккинчи бўлимга қўшиб берилган тўртинчи дақиқада Федерико Вальверде ҳисобни 1:2 кўринишига келтирди. Шу тариқа баҳс “мадридликлар”нинг ғалабаси билан якунланди.
Ушбу ғалабадан сўнг, Альваро Арбелоа бошчилигидаги жамоа очколари сонини 63 тага етказиб олди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
- Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
- “Енгилмас: Токиога йўл” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди
- Тошкентда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилмоқда (фоторепортаж)
- Сурхондарёда 3 минг йиллик шаҳар қолдиқлари топилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг