«Реал Мадрид» йирик ҳисобда ғалаба қозонди
Кеча, 4 январь куни Испания Ла Лигасининг 18-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Кун доирасидан ўрин олган баҳсда «Реал Мадрид» жамоаси ўз майдонида «Реал Бетис» клубини қабул қилди.
Учрашувда ҳисоб 20-дақиқада очилди. Гонсало Гарсия ўйиндаги дастлабки голини киритди. Биринчи бўлим 1:0 ҳисобида якунланди.
Иккинчи бўлимнинг 50-дақиқасида Гарсия дублга эришди. Орадан 6 дақиқа ўтиб, Рауль Асенсио ҳисобни 3:0 кўринишига келтирди.
66-дақиқада Кучо Эрнандес «Бетис» клубининг ўйиндаги ягона голига муаллифлик қилди. 82-дақиқада Гонсало Гарсия ўйиндаги учинчи, жамоасининг эса тўртинчи голини киритди. Таъкидлаш жоизки, бу испаниялик 21 ёшли футболчининг Ла Лигадаги дастлабки хет-триги бўлди.
Ҳакам томонидан иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда эса Фран Гарсия ўйиндаги сўнгги голни киритди. Якуний ҳисоб — 5:1. «Қироллик клуби» 2026 йилни жуда яхши бошлаб олди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
- Бир асрлик тарихга гувоҳ бино тақдири
- Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди
- Тошкентда Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқлари куни муносабати билан матбуот анжумани ўтказилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг