«Реал Мадрид» биринчи, «Барселона» иккинчи
«Deloitte» аудиторлик компанияси ўзининг «Football Money League 2026» ҳисоботини эълон қилди. Бу ҳақда англиялик журналист Крис Уитли хабар берди.
Манбага кўра, «Реал Мадрид» жамоаси ўтган мавсумда Европа клублари орасида энг юқори даромад кўрсаткичини қайд этган. «Қироллик клуби» ўйинлар, ижтимоий тармоқлар, мухлислардан тушган маблағлар, рекламалар ва трансляциялар орқали жами 1 миллиард 160 миллион евро ишлаб олган.
Бу борада иккинчи ўринни «Барселона» жамоаси эгаллаган. Каталония клубининг умумий даромади 974,5 миллион еврони ташкил этган.
Энг кучли ўнликдан қуйидаги жамоалар ўрин олган:
1. «Реал Мадрид» — 1 миллиард 160 миллион евро;
2. «Барселона» — 974,5 миллион евро;
3. «Бавария» — 860,6 миллион еврo;
4. ПСЖ — 837 миллион евро;
5. «Ливерпуль» — 836,1 миллион евро;
6. «Манчестер Сити» — 829,3 миллион еврo;
7. «Арсенал» — 821,7 миллион евро;
8. «Манчестер Юнайтед» — 793,1 миллион евро;
9. «Тоттенҳэм» — 672,6 миллион евро;
10. «Челси» — 584,1 миллион евро.

Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- Лойиҳаолди ва харид ҳужжатларини комплекс экспертиза қилиш тизими самарадорлиги оширилади
- «Ўзгидромет» шошилинч огоҳлантириш эълон қилди
- Тоғ-кон саноатидаги йирик инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг