Қуёш панеллари афзалликлари
Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Хўжаобод туманида табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш туфайли электр энергияси ва унга сарфланадиган маблағни иқтисод қилишга эришилмоқда. Мисол учун, туман тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги масканларга 104 кВт қуёш панеллари ўрнатилган бўлиб, натижада бир ойда 21 минг кВт электр энергиясини тежашга эришилмоқда. Амалда ўзини оқлаган тажриба эндиликда хонадонларга ҳам кўчган.


– Ҳар йили куз-қиш мавсумида таъминотда узилишлар юзага келар эди, – дейди «Андижон» маҳалласида яшовчи Муҳиддин Қобулов. – Бу мавсумдан кўнглим тўқ. Боиси, хонадонимга ўрнатилган панеллар орқали узлуксиз таъминотга эга бўлдим. Эътиборли жиҳати, эҳтиёжимдан ортган энергияни давлатга сотишим хам мумкин. Ҳисоб-китобларга кўра, қуёш панеллари учун сарфлаган маблағим 4 йилда ўзини оқлайди.

Туманда фаолият олиб бораётган цемент заводининг 14 гектар майдонига ана шундай қурилма ўрнатилмоқда. У орқали 8400 кВт электр энергияси ишлаб чиқарилади. Заводнинг эҳтиёжи 7500 кВтдан иборат бўлгани боис ортиб қолган салкам 1000 кВт энергияни аҳоли истеъмолига йўналтириш кўзда тутилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
- “Енгилмас: Токиога йўл” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди
- Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
- Тошкентда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилмоқда (фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг