Қидирувдаги жиноятчи ҳибсда
Ҳазорасплик муқаддам судланган Қ. Шерзод жазо муддатини ўтаган бўлса-да, бундан ўзига тегишли хулоса чиқармади, аксинча, яна жиноятга қўл урди. У жазодан қутулиб қолиш мақсадида тергов бўлимига бормасдан, яширинишни лозим топди. Шундан сўнг туман ИИБ томонидан унга нисбатан қидирув эълон қилинди.
Безорилик ҳамда талончилик жиноятларини содир қилиб, тергов органларидан қочиб юрган бу кимса ўзини қанчалик устамон билмасин, тезкор ходимларни чалғита олмади. У туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакили, капитан Қаҳрамон Қурёзов ва тергов бўлими катта терговчиси, катта лейтенант Шохруҳ Нурметов томонидан туман ҳудудида қўлга олинди.
Айни кунда Қ. Шерзодга нисбатан юқоридаги барча ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Худойберган ЖАББОРОВ,
“Postda” мухбири.
Хоразм вилояти.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- «Сохта тетикликнинг ҳақиқий ҳалокати»: энергетик ичимликларнинг секин, аммо муқаррар йиқитиш жараёни ҳақида
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг