Қидирувдаги фуқаро эҳтиёт чораси сифатида ҳибсга олинди

Фото: Шодиёр Мутаҳаров / Халқ сўзи
Элимиз қинғир ишнинг қийиғи қирқ йилдан кейин ҳам чиқади, деб бежиз айтмайди. Зотан, бу ҳаётнинг адолат тарозиси эгриликни касб қилганларни ҳеч қачон ғолиблар қаторига қўймайди.
Жорий йилнинг 15 октябрь куни Тошкент вилояти ЙҲХБнинг рўйхат ва имтиҳон олиш бўлимига ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш мақсадида мурожаат этган, 1985 йилда туғилган фуқаро А.Х.нинг бу гал омади чопмади. Нега дейсизми?
Соҳа ходими томонидан мазкур фуқаро хусусидаги маълумот базага киритилганида, фуқаро А.Х.нинг бўйнида иллати борлиги маълум бўлди. Марказлашган дастурда қайд этилишича, у ЖКнинг 168-моддаси 2- қисмида кўрсатилган жиноятни - фирибгарликни содир этганликда гумонланиб, қидирувдалиги очиқланди. Тезкор чоралар натижасида вилоят ЙҲХБнинг бўлим ходими томонидан гумондор шахс эҳтиёт чораси сифатида ҳибсга олинди.
Шодиёр МУТАҲАРОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг