Қашқадарёда табиатга 248 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилди

13:27 05 Апрель 2026 Жамият
342 0

Қашқадарё вилоятида табиатга 248 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказилди. Бу ҳақда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси хабар берди.

Маълум қилинишича, Қўмитанинг Давлат экологик назорат инспекцияси (Экополиция) ҳамда Қашқадарё вилояти ИИБ томонидан навбатдаги тунги рейд тадбири ўтказилган. Рейд тунги соат тахминан 01:00 лар атрофида Қашқадарё вилояти Ғузор туманидан оқиб ўтувчи Қашқадарё дарёси ҳудудида олиб борилган.

Рейд давомида, мораторий жорий қилинганлигига қарамасдан, ҳуқуқбузар томонидан гўёки балиқ кўли ташкил этиш баҳонасида қум-шағал аралашмаси ноқонуний қазиб олиниб, сотиб келинаётганлиги аниқланган. Маълум бўлишича, ҳолат натижасида табиатга 248 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан барча зарурий ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юбориш чоралари кўрилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер