Қашқадарёда қовун пишди
Ҳозирги кунда Қашқадарё вилояти деҳқон ва фермерлари, қолаверса, томорқа эгалари мева-сабзавот ва полиз маҳсулотларини етиштиришга катта аҳамият қаратишмоқда.
Бу борада Чироқчи туманида лалми майдонлардан қўшимча ерлар ўзлаштирилиб, суғориш учун артизан қудуқлар қазиляпти.
Эътиборлиси, деҳқон ва масъул идораларнинг изланишлари натижасида маҳсулотларни халқимиз дастурхонига эртароқ тақдим этишга ҳам эришилмоқда.
Воҳада май ойининг бошида тарвуз пишган бўлса, эндиликда қовун ҳам пишди.
Айни кунда таъми тилёрар ва харидоргир қовунлар туманнинг Ўтамайли ҳудудида етиштирилмоқда. Пишиб меъёрига келганлари пешма-пеш истеъмолчиларга етказилаётир.
— Оиламизга тегишли томорқанинг ҳар бир қарич еридан унумли фойдаланамиз — дейди ўтамайлилик томорқа эгаси Руфат Бўриев. — Уч йилдан бери қовун етиштириш сирларини ўзлаштирмоқдаман. Йилдан-йилга экин майдонини кенгайтириб, маҳсулот етиштириш ҳажмини оширяпмиз. Келгусидаги мақсадимиз четга қовун экспортини йўлга қўйиш. Бу йил томорқамизга эртапишар қовуннинг “Дакара” навини экканмиз, ҳосил кўрганингиздек май ойининг бошида тайёр бўлди.
Уста деҳқонларнинг билдиришича, туманда йилнинг февраль ойиданоқ қовун парваришига киришилади. Бунда асосан “Жиян”, “Торпедо”, “Аэропорт” каби экспорт талабига жавоб берадиган навлар танланади.
Аввалига уруғлар махсус идишларга экилиб, иссиқхона шароитида ўстириб олинади. Бўйи меъёрига етган кўчатлар кенг майдонга плёнка остига экиб чиқилади. Кунлар исиши билан палаклар баравж ривожланиши учун ниҳоллар усти очилади. Бу усулни қўллаш орқали эрта ҳосил олиш имконияти ошади.
Вилоят божхона бошқармаси ходимлари ушбу ҳудудда бўлиб, фермер ва томорқа эгаларига юртимизда тадбиркорлик соҳасига кенг имкониятлар яратилганлиги, шунингдек, маҳсулотларни экспортга расмийлаштиришда божхонада яратилган қулайликлар тўғрисида тушунтиришлар бериб, бу каби имкониятлардан ўз вақтида ва самарали фойдаланиш нафақат тадбиркорнинг ўзига, балки давлатимиз иқтисодиётини янада ривожлантиришга ҳисса қўшиши юзасидан фикр алмашишди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- «Сохта тетикликнинг ҳақиқий ҳалокати»: энергетик ичимликларнинг секин, аммо муқаррар йиқитиш жараёни ҳақида
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг