Қаҳратон совуқда кўклам ташвиши
Фото: Халқ сўзи
Фарғона вилояти Фурқат туманида сўнгги йилларда томорқадан унумли фойдаланиш борасида қувонарли ютуқларга эришилмоқда. Миришкор томорқачилар йилнинг тўрт фаслида ҳам меҳнат қилиб, она замин оилалар учун улкан даромад манбаи бўлишига эришмоқдалар.
Тумандаги «Қушчи» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Муроджон Султонов ташкил этган 12 сотих иссиқхонасида шу кунларда 300 минг туп эртаги помидор ва совуққа чидамли гул кўчатларини парваришлаяпти. Етиштирилган кўчатлар яқин кунларда иссиқхоналарга экиш учун фурқатлик томорқачилар ва қўшни туманларга етказиб берилади.

— Қаҳратон совуқнинг дастлабки кунларида кўчатларимизнинг бундай шароитга мослашуви бироз қийин бўлди, — дейди М. Султонов. — Шу боис кечаю кундузи иссиқхона ҳароратини бир маромда ушлашга ҳаракат қилдик. Ҳозирда бир текис ривожланаётган 4-5 хил навли помидор, 5-10 турдаги гул кўчатлари 10-15 см бўй чўзди. Келаси ҳафтадан кўчатларимизни иссиқхонада деҳқончилик қилувчи оилаларга сотишни бошлаймиз.
Таъкидлаш жоики, миришкор томорқачи ўтган йили 50 нафар фурқатлик ёшларга томорқа деҳқончилиги сир-асрорларини ўргатди. Айни шу мақсадда яна 10 сотихга яқин ерда иссиқхона тайёрламоқда. Бу ерга ташриф буюрувчилар кўчат экишдан тортиб парваришлаш жараёнлари ҳамда ҳосил пишиб етилишини ўз кўзлари билан кўриб, ўзаро тажриба алмашиб боришлари мумкин.
Шунингдек, М. Султонов томорқа эгаларига арзон ва сифатли маҳаллий ўғит етказиб бериш учун хонадонидаги 3 сотих ерда биогомус тайёрлашни ҳам йўлга қўйган.
Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
- Берлинда Наврўз: Янги Ўзбекистон маданиятининг жаҳон саҳнасидаги муносиб тақдимоти
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг