Қадринг баланд бўлсин, она тилим!
Қудратилла НАЖМИДИНОВ/«Халқ сўзи». Ўзбек тили байрами Наманганда ҳам муносиб нишонланди. Гуллар шаҳридаги «Адиблар хиёбони»да ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 35 йиллиги муносабати билан тантанали тадбир уюштирилди. Дастлаб хиёбон ўртасидаги Бобораҳим Машраб ҳайкали пойига гуллар қўйилди. Шундан сўнг пойтахтдан келган бир қатор таниқли адиб ва маҳаллий ижодкорлар сўз олиб, давлат тилини юқори поғонага олиб чиқиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ҳақида тўхталиб ўтди.

Байрам тадбири вилоят мусиқали драма театрида ташкил этилган катта концерт ва мушоира кечаси билан давом этди. Унда таниқли ёзувчи, шоир ва публицистларга Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва вилоят ҳокимлигининг эсдалик совғалари топширилди.

Тўрақўрғонда эса ўндан ортиқ тилни билган, олти тилли луғат яратиб, ўзбек тилининг умрбоқийлигига беқиёс ҳисса қўшган Исҳоқхон тўра Ибрат мажмуасида байрам тантанаси уюштирилди. Туман ҳокимлиги, Наманган давлат чет тиллар институти, ижод мактаби, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ва яна бир қатор ҳамкорлар иштирокидаги мулоқотда Ибрат бобомизнинг тилшуносликка қўшган улкан ҳиссаси, у бошлаб берган анъаналар издошлари ижодида изчил давом этаётгани ҳақида сўз юритилди.

Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
- “Енгилмас: Токиога йўл” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди
- Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
- Тошкентда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилмоқда (фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг