Путин ростдан ҳам ўғлини урушга юборганмиди?
Фото: РИА Новости
Ижтимоий тармоқларда турли сарлавҳалар остида Россия президенти ўз ўғлини Украинага қарши урушга юборгани ҳақида хабарлар тарқалди. “Euronews” бу хабарларга муносабат билдирган.
“X” тармоғида тарқалган видеолавҳада Путин худди Хитой Халқ Республикаси асосчиси Мао Цзэдун каби ўғлини ўз мамлакатини ҳимоя қилишга юбораётгани айтилган. “TikTok”, “Facebook” каби платформаларда ҳам хитой тилида шу мазмундаги хабарларни ўқиш мумкин.
Нашрга кўра, Мао Цзэдуннинг ўғли Мао Аньин Корея ярим оролидаги урушда қатнашгани ва 1950 йилда авиаҳужумда ҳалок бўлгани рост, аммо Путиннинг ўғлини фронтга йўллагани аниқ ёлғон.
Интернетда тарқалган видеоларга Путин ҳарбий либосдаги “ўғлини” тақдирлаётгани акс этган. Аниқланишича, суратдаги йигит катта лейтенант Степан Белов бўлиб, 2022 йил декабрда Россия раҳбари томонидан қаҳрамон унвони билан тақдирланган.
1996 йили Бошқирдистон Республикаси Октябрь шаҳрида туғилган С.Белов Путиннинг ўғли эканини тасдиқловчи ҳеч қандай маълумот йўқ.
Махфий хизматдан чиққан Россия раҳбари ўз оиласи ҳақидаги маълумотларни сир пардаси ортида тутиши маълум. Аммо у собиқ рафиқаси Людмила Путинадан икки қизи борлигини маълум қилган.
Россиянинг Украинага босқинчилик урушидан кейин Путиннинг икки қизи – Мария Воронцова (1985 йилда туғилган) ва Катерина Тихоновага (1986) АҚШ, Европа Иттифоқи ва Буюк Британия томонидан санкция жорий этилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида «Ялдо кечаси» романининг тақдимоти ўтказилди
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг