Президент китоби карвони — Сурхондарёда
Термиз шаҳридаги 9-мактаб бугун муҳим маърифий тадбирга мезбонлик қилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Жаҳон миқёсидаги давлат ва сиёсат арбоби» номли китоб-альбомини ҳудудларга етказиш жараёни айнан шу таълим даргоҳидан бошланди. Мазкур нашрнинг бутун мамлакат бўйлаб «маърифат ва тарбия карвони» сифатида йўналтирилаётгани унинг аҳамиятини янада оширади.
Тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов, таълим соҳаси масъуллари ҳамда шаҳар ва туманлардан ташриф буюрган раҳбарлар иштирок этдилар. Маросимда 15 та туман ва шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари раҳбарларига китоб-альбомларнинг илк тўплами тантанали равишда топширилди. Шу билан бирга, Президент асарларидан иборат «Маърифат карвони» расман йўлга чиқиб, вилоятнинг барча ҳудудларига йўналтирилди.

Сурхондарё вилояти бўйича жами 967 та мактабга 1774 та китоб-альбом етказилиши режалаштирилган. Ушбу ноёб нашр ўқувчиларда етакчилик, масъулият, ватанпарварлик, кенг фикрлаш ва фаол фуқаролик позициясини шакллантиришда муҳим манба вазифасини бажаради.
Китоб-альбомлар таълим муассасаларига етказилгандан сўнг «Келажак соатлари», мактаб кутубхонаси фондлари, тарбиявий ва маърифий тадбирларда қўшимча ўқув манбаи сифатида кенг қўлланилади.
Мазкур ташаббус ёшларнинг тафаккурини бойитиш, уларни янги ғоялар, масъулият ва эзгу мақсадлар билан руҳлантиришга қаратилгани билан юксак аҳамият касб этади.
Фарҳод ЭСОНОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг