Пискентда даҳшатли ЙТҲ юз берди
Фото: Тошкент вилояти ЙҲХБ
Тошкент вилояти Пискент туманида «Damas» ва «Cobalt» русумли транспорт воситалари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 8 июль куни соат 09:00 ларда Пискент тумани ҳудудидан ўтган, Олмалиқ шаҳри ва Пискент туманларини боғловчи маҳаллий аҳамиятдаги автомобиль йўлининг 14-километрида «Damas» ва «Cobalt» русумли автомашиналар иштирокида ЙТҲ юз берган.
Ҳодиса оқибатида 3 нафар ҳаракат иштирокчилари турли даражадаги тан жароҳатларини олиб, шифохонага ёткизилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Пискент тумани ИИБ ходимлари томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- «Сохта тетикликнинг ҳақиқий ҳалокати»: энергетик ичимликларнинг секин, аммо муқаррар йиқитиш жараёни ҳақида
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг