Ўзбекистонга совуқ ҳаво яна қачон кириб келади?
Ўзгидромет 2025 йил 6-10 январ кунлари учун об-ҳаво прогнозини тақдим этди.
7 январда Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи ҳудудларидан нам ва совуқ ҳаво кириб келиши бошланади. Бухоро, Навоий вилоятларида ва куннинг иккинчи ярмида Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир ва қор) бўлади.
Қорақалпоғистон Республикасида айрим жойларда кечаси ва эрталаб ёғингарчилик бўлади. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради.
8 январда кечаси ва эрталаб фақат Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида асосан қор кўринишидаги ёғингарчилик сақланиб туради.
8 январда кундуз куни ва 9-10 январда Ўзбекистоннинг барча ҳудуди бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Республиканинг айрим жойларига кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.
8-10 декабр кунлари ҳаво ҳарорати кечалари 2-5 даража илиқдан 3-6 даража совуққача пасаяди, кундуз кунлари 5-8 даража илиқдан 0-3 даража совуққача ўзгариб туриши кутилмоқда.
Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, 7 январда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 20-23 м/с гача кучайиши мумкин.
Республиканинг тоғли ҳудудларида 6-8 январ кунлари вақти-вақти билан қор ёғади, 7-8 январда баъзи жойларда кучли бўлади.
Тошкентда 6-10 январ кунлари асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади, фақат 7 январда кечқурун ва 8 январга ўтар кечаси ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушади.
Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, 7 январда 10-12 м/с гача кучайиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати:6 январда кундузи 8-10 даража илиқ;7 январда кечаси 1-3 даража илиқ, кундузи 6-8 даража илиқ;8 январда кечаси ва кундузи 1 даража совуқ-1 даража илиқ;9 январда кечаси 3-5 даража совуқ, кундузи 2-4 даража илиқ;10 январда кечаси 3-5 даража совуқ, кундузи 5-7 даража илиқ бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг