Ўзбекистонга икки ойда 1,7 млндан ортиқ сайёҳ келди

20:20 23 Март 2026 Welcome to uzbekistan
367 0

2026 йилнинг январь февраль ойларида 156 та мамлакатдан жами 1 776 336 нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.

Ташриф буюрувчилар сони бўйича энг етакчи кўрсаткич Қирғиз Республикасида кузатилиб, жорий йилнинг дастлабки икки ойи давомида ушбу мамлакатдан 521 138 нафар сайёҳ мамлакатимизга ташриф буюрган. Ундан кейинги ўринда 469 060 нафар турист билан Тожикистон иккинчи, 386 284 нафар ташриф буюрувчи билан Қозоғистон кучли учликда қайд этилган

Шунингдек, январь февраль ойларида Россиядан 123 310 нафар, Афғонистондан 83 613 нафар, Туркманистондан 51 206 нафар, Хитойдан 49 080 нафар, Туркиядан 24 212 нафар, Ҳиндистондан 9 438 нафар ҳамда Корея Республикасидан 5 398 нафар сайёҳ Ўзбекистонга келган.

Қўмита маълумотларига кўра, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 441 минг нафарга ёки 33 фоизга ошган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?