Ўзбекистонда яна 73 кишида коронавирус қайд этилди

23:44 03 Ноябрь 2020 Жамият
647 0

2020 йил 3 ноябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 67 626 (+73) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

52 нафари Тошкент вилоятида,

14 нафари Тошкент шаҳрида,

7 нафари Бухоро вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Эътиборли жиҳати, бугун:

Қорақалпоғистон Республикасида 8 нафар,

Андижон вилоятида 11 нафар,

Бухоро вилоятида 18 нафар,

Жиззах вилоятида 10 нафар,

Қашқадарё вилоятида 7 нафар,

Наманган вилоятида 12 нафар,

Самарқанд вилоятида 8 нафар,

Сирдарё вилоятида 13 нафар,

Сурхондарё вилоятида 6 нафар,

Фарғона вилоятида 12 нафар,

Хоразм вилоятида 12 нафар,

Тошкент вилоятида 58 нафар,

Тошкент шаҳрида 39 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, юртимизда 64 885 (+214) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (96 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 2 167 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?