Ўзбекистонда бозор хизматлари ҳажми 210,8 трлн. сўмни ташкил этган — Миллий статистика қўмитаси

10:16 22 Апрель 2025 Иқтисодиёт
211 0

Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2025 йилнинг январь — март ойларида кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 210,8 трлн. сўмга етган.

Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 41,6 трлн. сўмга ёки 12,6 фоизга ошган.

Маълумот учун: 2024 йил январь — март ойларида хизматлар ҳажми 169,2 трлн. сўмни ташкил этиб, ўсиш суръати 114,2 фоизни ташкил этган.

2025 йилнинг январь — март ойларида аҳоли жон бошига кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 5,6 млн. сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 10,4 фоизга ошган.

2025 йилнинг таҳлил қилинаётган даврида кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 113,9 трлн. сўмни ёки бозор хизматлари умумий ҳажмининг 54 фоизини ташкил этди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?