Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Осиё кубоги саралашидаги рақиблари маълум бўлди
Архив фото
2025 йил ўтказиладиган ўсмирлар ўртасидаги Осиё кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди. Куала-Лумпурдаги ОФК қароргоҳида ўтказилган тадбирда Ўзбекистон U 17 терма жамоаси «E» гуруҳидан Фаластин, Хитой Тайпейи ва Ироқ жамоалари билан бирга жой олди.
Саралаш ўйинлар жорий йилнинг 19-27 октябрь кунлари Хитой Тайпейида бўлиб ўтади.

1-Тур: Ўзбекистон — Фаластин
2-Тур: Хитой Тайпейи — Ўзбекистон
3-Тур: Ўзбекистон — Ироқ
Саралаш натижаларига кўра, 10 та гуруҳ ғолиби ва гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаган энг яхши 5 жамоа 3-20 апрел кунлари Саудия Арабистонида ўтказиладиган мусобақанинг финал босқичига йўл олади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- Лойиҳаолди ва харид ҳужжатларини комплекс экспертиза қилиш тизими самарадорлиги оширилади
- «Ўзгидромет» шошилинч огоҳлантириш эълон қилди
- Тоғ-кон саноатидаги йирик инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг