Ўзбекистон Россиядан зирҳланган “Тигр”лар сотиб олади
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги РФда ишлаб чиқарилган зирҳланган кўп нишонли “Тигр” автомобилларини сотиб олди. Бу ҳақда ТАСС “Армия - 2019” Халқаро ҳарбий-техник форуми маълумотларига асосланиб хабар берди.
Унга кўра, Ўзбекистон ўнлаб ВПК-233136 “Тигр“ русумли техникаларни харид қилган.
“Автомобиллар Ўзбекистон махсус бўлинмалари учун такомиллаштирилган. Хусусан, зирҳланган корпус қўшимча эшиклар билан жиҳозланган, барча ойналарга ҳимоя панжаралари ўрнатилган, томига эса инфрақизил прожектор, олдинги ва ортдаги люкларга эса периметри бўйича зирҳланган йиғма стрелка қўйилган”, - дея хабар беради манба.
Бундан ташқари, “Тигр” 7,62 мм.ли калибрли ПКМ пулемёт билан жиҳозланган.
Ушбу ҳарбий транспорт воситалари ўзини ижобий томондан кўрсатишга улгурган. Машина махсус бўлинма томонидан қўйилган барча вазифаларни бажара олади.
“Армия - 2019” форуми бугун бошланди ва 30 июнга қадар давом этади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди
- АҚШ Ҳўрмуз бўғозида кемаларни кузатиб боришни бошлаши мумкин
- 14 март куни кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди
- Қийинчиликларда тобланган, ички куч ва оғриқларни жиловлай олган — «Инсон»
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг