Ўзбекистон Про лигаси 5 апрелдан старт олади
Фото: ПФЛ
Ўзбекистон Про лигасининг янги мавсуми 5 апрель санасида старт олади. Бу ҳақда Ўзбекистон Профессионал футбол лигасининг расмий саҳифасида маълумот берилди.
Про лига 5 апрелдан старт олади, мусобақада 14 та клуб иштирок этади. Улар 13 тадан уй ва сафар — жами 26 та ўйинда қатнашади.
Лигада мусобақани март ойидаги ФИФА кунларидан аввалроқ бошлаш имконияти ҳам мавжуд. Бироқ Наманган, Олмалиқ, Жиззах, Қарши, Каттақўрғон, Нукус каби шаҳарлардаги жами 7 та стадионда таъмирлаш ишлари давом этмоқда.
Ғазалкентдаги стадионда эса қурилиш ишлари ҳали бошланмаган. Шу сабабли «Насаф» ва «Машъал» каби Суперлига клублари мавсумни Про лига учун режалаштирилган майдонда бошлайди.
Маълумот учун, Про лиганинг ўтган мавсумида 6 та жамоа иштирок этган ва якунда Тошкентнинг «Локомотив» клуби чемпионликни қўлга киритган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
- Бир асрлик тарихга гувоҳ бино тақдири
- Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди
- Тошкентда Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқлари куни муносабати билан матбуот анжумани ўтказилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг