Ўзбекистон миллий терма жамоаси Хитой билан дуранг ўйнади
Фото: ЎФА
Кеча, 26 январь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Бирлашган Араб Амирликларида ташкил этилаётган йиғини доирасида Хитой терма жамоасига қарши назорат ўйини ўтказди.
Ўйин ФИФА кунлари доирасида ўтмаётганлиги учун рейтинг жиҳатдан аҳамиятга эга эмас эди. Шу сабаб ушбу баҳсда ФИФА томонидан ишлаб чиқилган «ўйин қоидалари» дастурига риоя этиш ҳам талаб этилмади. Натижада жамоалар ўзаро келишувга кўра, ҳар бир бўлими 35 дақиқадан иборат 3 бўлимли ўйин ўтказди.
Учрашув 2:2 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди. Ўзбекистон миллий терма жамоасидан голларга «Қўқон-1912» футболчиси Жавоҳир Ҳусанов ва «Сурхон» жамоасининг 18 ёшли футболчиси Беҳрузжон Каримов муаллифлик қилди.
Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ушбу йиғин доирасида 30 январь куни Арманистоннинг «Урарту» жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- Лойиҳаолди ва харид ҳужжатларини комплекс экспертиза қилиш тизими самарадорлиги оширилади
- «Ўзгидромет» шошилинч огоҳлантириш эълон қилди
- Тоғ-кон саноатидаги йирик инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг