Ўзбекистон миллий табиий мерос объектларининг мақоми белгиланди
Фото: Муҳсин Умурзоқов / «Халқ сўзи»
Жорий йилнинг 16 март куни Ҳукуматнинг 106-сон қарори билан «Ўзбекистон миллий табиий мерос объектлари тўғрисида»ги низом тасдиқланди.
Низом Ўзбекистон миллий табиий мерос объектларининг мақоми, турлари, рўйхатини шакллантириш ҳамда ҳудудларида қурилиш ишларини амалга ошириш тартибини белгилайди. Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси мазкур соҳада ваколатли орган ҳисобланади.
Низомга кўра, Ўзбекистон миллий табиий мерос объектлари қуйидаги турларга бўлинади:
• биологик;
• геологик;
• гидрологик;
• палеонтологик.
Таклиф этувчи табиий объектни Ўзбекистон миллий табиий мерос объектлари рўйхатига киритиш масаласини кўриб чиқиш бўйича таклифларни ваколатли органнинг ҳудудий бўлинмасига тақдим қилади.
Таклифга табиий объект тўғрисида маълумотнома, унинг геолокацияси, шунингдек, фото ва видео тасвирлар илова қилинади. Таклиф 15 иш куни ичида кўриб чиқилади.
Ҳудудий бўлинма табиий объектнинг белгиланган талабларга жавоб беришини жойига чиққан ҳолда ўрганиб чиқиб, натижаси бўйича далолатнома тузади.
Ваколатли орган ҳудудий бўлинма томонидан юборилган ҳужжатларни 5 иш куни ичида кўриб чиқиб, табиий объектни ваколатли органнинг буйруғи асосида Ўзбекистон миллий табиий мерос объектлари рўйхатига киритади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
- Бир асрлик тарихга гувоҳ бино тақдири
- Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди
- Тошкентда Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқлари куни муносабати билан матбуот анжумани ўтказилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг