Ўзбекистон маҳалла тизими дунё нигоҳида
Фото: Акмал Муҳаммадов / “Халқ сўзи”
Аввал хабар қилганимиздек, Самарқандда Ўзбекистон Президентининг “Камбағалликдан фаровонлик сари” ғояси асосида “Маҳаллий аҳолининг турмуш даражасини оширишда маҳалланинг ўрни” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтмоқда.
Кўҳна кентда ўтказилаётган мазкур халқаро конференциядан кўзланган мақсад - маҳалла институти ва кучли фуқаролик жамиятини шакллантириш ва ривожлантириш бўйича Ўзбекистон тажрибасини хорижда кенг тарғиб этиш, бу борада чет давлатларнинг илғор тажрибасини ўрганиш ҳамда ўзаро ҳамкорлик ўрнатишдан иборат.

Мазкур халқаро тадбир дунёнинг кўплаб нуфузли тузилмалари ҳамда 70 дан ортиқ мамлакатлар экспертларини ягона платформага бирлаштирди.
Халқаро анжуманда жумладан, БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Unicef, UNDP, UNODC, UNFPA, USAID каби халқаро ташкилотлар вакиллари, хорижий мамлакатларнинг юртимиздаги элчилари, ўзбекистонлик соҳа мутахассислари, олимлар, маҳалла фаоллари иштирок этмоқда.

Ялпи мажлисдан сўнг конференция иши шўъбаларга бўлинган ҳолда давом этди. Унда “Марказий Осиё мамлакатларининг ўзини ўзи бошқариш органлари тажрибаси”, “Давлат бошқарувида ўзини ўзи бошқариш органларининг ўрни”, “Ўзини ўзи бошқариш органларида хотин-қизлар, ёшлар ва болалар манфаатларининг таъминланиши”, “Ўзини ўзи бошқариш органларида замонавий технологияларни жорий этиш, илмий тадқиқот фаолиятини ривожлантириш ва малака ошириш тизимини такомиллаштириш” каби мавзулар муҳокама қилинмоқда.
Анжуман сўнгида конференция натижаларига доир томонларнинг якуний декларацияси имзоланади.
































Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ
(Халқ сўзи)
Фото: Акмал Муҳаммадов / “Халқ сўзи”
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг