Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг чорак финалдаги рақиби маълум
Бугун, 10 март куни Австралияда аёллар терма жамоалари ўртасида ўтказилаётган Осиё чемпионати мусобақасининг гуруҳ босқичи якунланди.
Сўнгги тур натижаларига кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг чорак финалдаги рақиби маълум бўлди. Ўз тарихида биринчи марта чорак финалга йўл олган Котрина Кулбите бошқарувидаги жамоа ушбу босқичда Жанубий Корея аёллар жамоаси билан куч синашади.
Ушбу ўйин 14 март санасида Сидней шаҳрида жойлашган “Australia stadion” аренасида бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Маълумот учун, агар Ўзбекистон термаси ушбу ўйинда мағлуб бўлса, Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Япония ва Филиппин ўйинида мағлуб бўлган жамоага қарши баҳс олиб боради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
- “Енгилмас: Токиога йўл” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди
- Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
- Тошкентда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилмоқда (фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг