Олмалиқ ҳам эшикларини ёпмоқда

19:46 08 Апрель 2020 Жамият
1206 0

архив фото

Эртадан Олмалиқ шаҳрига кириш ва чиқиш постлари буткул ёпилади. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар қилади.

"Эртадан, 9 апрел кунидан бошлаб,Олмалиқ шаҳрига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида шаҳарга кириш ва чиқиш постлари буткул ёпилади.

Олмалиқ шаҳрида ишлаб,қўшни туманларда яшайдиган фуқаролардан бугун шаҳар ичида жойлашган яқинларининг уйига ёки ижарага квартира топиб жойлашишларини тавсия этамиз.

Эртадан бошлаб шаҳарга ҳеч ким киритилмаслиги ва чиқарилмаслиги ҳақида огоҳлантирамиз!", дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер