Олис Чиммосда IT-шаҳарча ташкил этилди
Абдулазиз ЙЎЛДОШEВ/«Халқ сўзи». Бугунги ахборот асрида ҳаётимизни рақамли технологияларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Шу боис мамлакатимизда соҳани янада ривожлантириш ва ёшларни унга тўғри йўналтириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Президентимизнинг «Ҳудудларда ёшларга рақамли технологиялар ва хорижий тилларни ўрганиш учун қўшимча шароитлар яратишга қаратилган «IT-шаҳарча»лар фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ҳар бир вилоятда биттадан «IT-шаҳарча»лар ташкил этиш белгиланган.

Самарқанд вилоятидан Қўшработ туманининг олис Чиммос маҳалласи танлаб олиниб, «IT-шаҳарча» барпо қилинди. Унинг расмий очилиш маросимида Рақамли технологиялар вазирлиги, Самарқанд ва Қўшработ тумани ҳокимлиги, туман фаоллари ҳамда ёшлар иштирок этди.
Тадбирда қайд этилганидек, бу ерда олиб борилган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари натижасида 35 сотих бўш ва фойдаланилмай ётган ер майдонида ёшларнинг IT ва хорижий тилларни ўрганиши учун барча шароитлар яратишга эга «IT-шаҳарча» иш бошлади.

Мазкур масканда йилига минг нафарга яқин ёшлар дастурлаш, графика дизайни, компьютер саводхонлиги каби соҳаларда чуқур билим олишади. Инглиз ва бошқа хорижий тилларни ҳам бепул ўрганиш имкониятига эга бўлишади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг