Олий суд раиси сайланди
Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Сенатнинг йигирма еттинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раисини сайлаш масаласи кўриб чиқилди.
Таъкидланганидек, Президентимиз ташаббуслари билан мамлакатда кейинги беш йилда суд-ҳуқуқ соҳасини тубдан ислоҳ этишга қаратилган кенг қамровли ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар амалга оширилди.
Сенат Раиси бу соҳада амалга оширилган ислоҳотларнинг айрим натижаларига тўхталиб ўтди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди ягона олий орган – Ўзбекистон Республикаси Олий судига бирлаштирилди, шунингдек, туманлараро, туман (шаҳар) иқтисодий судлари ташкил этилди ва маъмурий судлар тизими яратилди.
Судьялар олий кенгаши ва Судьялар олий мактаби ташкил этилди. Судья лавозимида бўлишнинг илк маротаба беш йиллик, кейин ўн йиллик муддати ва шундан сўнг муддатсиз даври белгиланди.
Суд мажлисларига оммавий ахборот воситалари вакилларини қонунда белгиланган тартибда кенг жалб қилиш йўлга қўйилди.
Судьялар ўртасида ишларни автоматик тарзда тақсимлаш, суд мажлисларини махсус алоқа тизими орқали ўтказиш, суд мажлисларини аудио, видео воситалари орқали қайд этиш, суд қарорларини инсон омилисиз онлайн тарзда тақдим этиш амалиёти жорий этилди.
Судлар ва жазони ижро этиш муассасалари ўртасида видеоконференцалоқа тизими ўрнатилди.
“Далиллар мақбуллиги” институти такомиллаштириб, бу ўз навбатида иш бўйича барча ҳолатлар суд томонидан ҳар томонлама текширилишига, далилларга холисона баҳо берилган ҳолда оқлов ҳукмлари кўпайишига асос яратилди.
Жиноят процессида ярашув институти кенгайтирилиб, у барча инстанцияларда қўлланилиши белгиланди, жиноят иши бўйича дастлабки эшитув, айбига иқрорлик бўйича келишув институти, медиация институтлари жорий қилинди.
“Бир суд – бир инстанция” тамойили асосида халқаро стандартларга мос равишда уч босқичли суд тизими жорий қилиниб, назорат инстанцияси бекор қилинди.
Одил судловни амалга ошириш борасида жиноят, маъмурий, фуқаролик ҳамда иқтисодий судлар томонидан 2017–2021 йил ва 2022 йилнинг тўрт ойида жами 4,5 млн дан ортиқ иш кўриб чиқилиб, шундан, 3,8 млнга яқин даъво ариза қаноатлантирилган бўлса, 4 050 нафар судланувчига нисбатан оқлов ҳукмлари чиқарилган.
Мажлисда сенаторлар номзодга суд тизимидаги юзага келаётган муаммолар, уларни бартараф этиш юзасидан амалга оширилиши зарур бўлган ишлар ҳақида ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар.
Муҳокамалар якунида Козимджан Фазилович Камилов судьялик лавозимида бўлишнинг муддатсиз даврига, беш йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси лавозимига сайланди ва Сенатнинг тегишли қарори қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг
Ахборот хизмати
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Ўзбекистонда нақд пулга уй-жой ва машина олди-сотдиси бекор қилинади
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Учинчи Ренессансга элтувчи маърифат кўприги: Ўзбекистон—Покистон ҳамкорлигининг янги босқичи
- Муҳаммад Салоҳ фаолиятини Саудияда давом эттириши мумкин
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг