Оилаларга елкадош бўлиб
Бугунги кунда мамлакатимизда маҳалла институтини мустаҳкамлаш, аҳолига қулай ва самарали шарт-шароит яратиш мақсадида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ана шундай эзгу ишлар самараси ўлароқ, Андижон туманидаги “Орол” маҳалласи ҳам фаровон турмушга юз тутмоқда. Маҳалла фаоллари, нуронийлар, қалбида олов ёниб турган ёшлар билан биргаликда ҳудудимизни энг намунали манзиллардан бирига айлантиришга ҳаракат қиляпмиз. Оқшомда зулматга айланган маҳалламиз кўчалари чароғон, йўлларимиз равон бўлди. Маҳалла тинч, оилалар бахтиёр, ҳаётимиз фаровон бўлса, байрамлар ҳам ярашади. Мустақилликнинг ўттиз тўрт йил шодиёнасини нишонлаётган хонадонларда ана шу хотиржам ва аҳиллик бор.
Айни пайтда маҳалламизда салкам уч минг нафар аҳоли истиқомат қилмоқда. Чекка ҳудудда бўлганимиз боис ишсизлик масаласи бироз қийнаб келаётганди. Шу боис томорқамиздан унумли фойдаланишга киришдик. Натижада шу йилнинг ўзида 97 нафар қўшниларимиз ўзини-ўзи банд қилиш орқали камбағаллик сафидан чиқарилди. 65 нафар аҳоли доимий иш жойига эга бўлди. Янгидан қуриб битказилган мактаб маҳалламиз ҳаётига ўзгача файз олиб кирди. Замонавий синфхоналарда болаларимиз илм олиши, орзуларини рўёбга чиқариши учун барча шароит яратилди.
Меҳнаткаш, фидойи ва самимий маҳалладошларимни бириктириб, шундай эзгу ишларга чоғлаганим учун Президентимизнинг фармонига асосан “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақдирланганим қишлоғимиз аҳли учун ҳақиқий байрам совғаси бўлди. Юртимизнинг олис қишлоғи ва унинг фидойилари давлатимиз раҳбарининг эътиборига тушганидан мамнунмиз.
Матлубахон ҒАНИЕВА,
Андижон туманидаги “Орол”
маҳалласи раиси.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг