“Обод”даги мактаб 65 йил деганда янгиланди
Жиззах шаҳри “Обод” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 27- умумтаълим мактабининг янги биноси қуриб фойдаланишга топширилди. Мазкур мактаб 1956 йили маҳаллий аҳоли томонидан ҳашар йўли билан барпо этилган бўлиб, ўтган вақт давомида бир неча маротаба таъмирланган, ундаги шароит ҳам ҳамиша хаминқадар бўлиб келган эди. Орадан 65 йил ўтиб, мазкур эски мактаб ўрнида “Обод маҳалла” дастури доирасида икки қаватли, 220 ўринли янги ва замонавий билим маскани қад ростлади.
— Юртимизда кенг кўламда олиб борилаётган ислоҳотларни бугун биз ўз мактабимиз мисолида кўриб турибмиз, - дейди мазкур мактаб директори Севара Қаршибоева. — Янги қурилган ва замонавий жиҳозлар билан таъминланган мактабимизда ўқувчи-ёшларни илғор педагогик технологиялар асосида ўқитиш учун энди барча имкониятга эгамиз.
Айни вақтда мактаб ҳовлисида бодонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари бажарилиб, мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилмоқда.
Толибжон ЭРГАШЕВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
- “Енгилмас: Токиога йўл” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди
- Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
- Тошкентда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилмоқда (фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг