Нуронийлар доимо эъзоз ва эҳтиромда
Сўх туманида “Кексалар ҳафталиги” доирасида “Уч авлод учрашуви” ўтказилди. Унда 300 нафардан зиёд фаол нуронийлар ҳамда кўп йиллар мобайнида биргаликда умргузаронлик қилиб келаётган ибратли оила соҳибларига юксак ҳурмат-эҳтиром кўрсатилди.
Учрашув давомида илм-фан, спортда қувонарли натижаларга эришаётган баркамол авлод вакиллари рағбатлантирилди. Самимий мулоқот, маърифий давра суҳбатида юртимизда барча соҳаларда олиб борилаётган ҳаётбахш ислоҳотлар ва унинг Сўх туманидаги амалий самараси алоҳида мамнуният билан таъкидлаб ўтилди.
— Бугунги тадбирда тумандаги ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинидан фаол нуронийлар ва ибратли оилаларга алоҳида совғалар топширилди, —дейди “Нуроний” жамғармасининг Сўх туман бўлими раҳбари Фарҳод Мастонов. — Эътироф этилганидек, нуронийлар маҳаллада катта куч, уларнинг билим ва тажрибаси ёшларимиз учун ҳаёт сабоғидир.
Ўз навбатида, маҳалла тинчлиги, ободлиги ва осойишталигини сақлашда катта авлод вакилларининг ўрни беқиёс эканлигини унутмаслик зарур.

“Қальача” МФЙда истиқомат қилувчи Баҳриддин Зиёвуддинов узоқ йиллар қишлоқ хўжалиги соҳасида сидқидилдан меҳнат қилди. Ҳозирги кунда фарзанд ва набиралари ардоғида кексалик гаштини сурмоқда. “Қўша қариш саодати” тадбири доирасида маҳаллалардан таклиф этилган ибратли оила соҳиблари қаторида Б.Зиёвуддинов ҳам қатнашиб, келажагимиз ворисларига бу борадаги ҳаётий тажрибаси хусусида сўзлаб берди.
— Билим даргоҳимизда барча замонавий шароитлар муҳайё этилган, —дейди тумандаги 26-умумий таълим мактаби директори Фарррухжон Боборустамов. — Шу боис кейинги уч йил давомида битирувчиларимиз олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичи бўйича туманда биринчи ўринга сазовор бўлиб келмоқда.
Файзли тадбирда бир пиёла чой устида мароқли суҳбат уюштирилди, санъаткорларнинг куй-қўшиқлари даврага ўзгача шукуҳ ҳамда хуш кайфият бахш этди.
Ботир МАДИЁРОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
- Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
- “Енгилмас: Токиога йўл” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди
- Тошкентда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилмоқда (фоторепортаж)
- Сурхондарёда 3 минг йиллик шаҳар қолдиқлари топилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг