Нидерландияда яҳудий ташкилоти биноси олдида портлаш содир бўлди
Иллюстратив фото
Нидерландиянинг шарқида жойлашган Нейкерк шаҳрида шанбага ўтар кечаси яҳудий хайрия ташкилоти биноси олдида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда “Telegraaf” нашри хабар берди.
Гап Исроил ва яҳудий халқини қўллаб-қувватлашга қаратилган маърифий ҳамда хайрия фаолияти билан шуғулланувчи «Исроил учун насронийлар» ташкилоти биноси ҳақида бормоқда.
Полиция маълумотига кўра, портлаш оқибатида ҳеч ким жабрланмаган, бинога етказилган моддий зарар ҳам катта эмас. Ҳозирча гумонланувчилар қўлга олинмаган.
Бундан аввал, 13 мартга ўтар кечаси Роттердам шаҳридаги синагогалардан бирида портловчи қурилма ишга тушгани ортидан ёнғин чиққан эди. Мазкур ҳодиса юзасидан полиция тўрт нафар шахсни гумонланувчи сифатида қўлга олган.
Орадан бир кун ўтиб, Амстердам шаҳридаги яҳудий мактаби яқинида ҳам портлаш содир бўлган. Нидерландия расмийлари ҳар икки ҳолат ортида антисемитизм мотивлари бўлиши мумкинлигини маълум қилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг