“Насаф“дан ғалаба, ОКМКдан мағлубият
Кеча, 1 март куни Ўзбекистон Суперлигасининг 1-тур ўйинлари якунланди. Кун доирасидан ўрин олган дастлабки баҳсда ОКМК клуби “Олимпия“ стадионида “Бунёдкор“ билан куч синашди. Учрашув 0:1 ҳисобида “қалдирғочлар“нинг ғалабаси билан якунланди. Ўйинда киритилган ягона голга Наримон Аҳмаджонов муаллифлик қилди.
Куннинг иккинчи ўйинида эса “Насаф“ жамоаси Қашқадарёда “Хоразм“ клубини қабул қилди. Учрашув тақдирини Аденис Шала томонидан 90-дақиқада киритилган ягона гол ҳал қилди.
Шу тариқа Суперлиганинг биринчи тур ўйинлари ўз якунига етди. Маълумот учун, иккинчи тур ўйинлари 4–6 март саналарида бўлиб ўтади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- «Ўзгидромет» шошилинч огоҳлантириш эълон қилди
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг