Наманган атласининг довруғи тикланади(ми?)

12:34 19 Май 2020 Иқтисодиёт
1406 0

Гуллар шаҳри сифатида шуҳрат қозонган Наманган камалакранг атласу адрасларнинг ҳам кони. Маҳаллий ҳунармандчиликнинг ўзаги ҳисобланиб келган бу йўналиш яқин ўтмишда вилоят енгил саноатининг локомотиви бўлиб келгани бор гап. Бироқ, кейинги пайтларда бозорда эҳтиёж пасайдими, атлас фабрикаларида иш сусайди. Шунга қарамай қўли гул тўқувчилар севган касбларини ташлаб қўйишгани йўқ.Тадбиркорлик субъектлари, якка тартибдаги ҳунармандлар томонидан ишлаб чиқарилаётган камалакранг газламаларнинг янги-янги нусхалари истеъмол бозорини тўлдирмоқда.

Мазкур йўналишда фаолият олиб бораётган “Fabrictex” хусусий корхонаси  ўзининг юқори сифатли ипак ва атлас маҳсулотлари билан буюртмачилар эътиборига тушган. Айни пайтда бу ерда 100 дан зиёд тўқувчи меҳнат қилаётир. Куни кеча вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров атласчилар ҳузурига келди.

— Наманган атласининг шуҳрати бир пайтлар нафақат республикамиз, балки хорижга ҳам тарқалганди. Атлас ишлаб чиқариш билан шуғулланган корхоналаримизда минглаб одам ишлаган. Энди ана шу довруқни тиклаш вақти келди. Бунинг учун ҳар қандай кўмакка тайёрмиз, — деди вилоят раҳбари.

Дарҳақиқат, товусмисол товланиб турадиган ўзбек атласининг дунё бозоридаги мавқеини мустаҳкамлашнинг пайти келди. Буёғидан келсангиз, хом ашё бемалол, тажрибали ишчилар, технология етарли. Гап фақат харидорга юқори сифатли ва бежирим маҳсулот етказиб беришда.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
“Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер