Музработда пиёз пишди

12:58 27 Март 2026 Жамият
290 0

Сурхондарёнинг меҳнаткаш миришкорлари ҳар йили қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини биринчилардан бўлиб бозорга етказиб келади. Жорий йилда ҳам Музработ тумани деҳқонлари аҳолининг асосий озиқ-овқат маҳсулотларидан бири — пиёз ҳосилини йиғиб олишни бошлади.

Жумладан, «Меҳнатобод» маҳалласида «Бир маҳалла — бир маҳсулот» тамойили асосида пиёз етиштириш тизимли йўлга қўйилган. Айни пайтда далаларда сабзавот пишиб етилган.

Маҳаллада жами 855 та хонадон мавжуд бўлиб, уларнинг қарийб 95 фоизи пиёз етиштириш билан шуғулланади. Бу эса сабзавотчилик маҳалла аҳолиси учун барқарор даромад манбаига айланганини кўрсатади.

— Томорқадан тўғри фойдаланилса, у кони фойда, — дейди Холиқназар Бойматов. — Томорқамизнинг 20 сотих ер майдонида пиёз етиштирдик. Жорий мавсумда 30 тоннагача ҳосил олишни режалаштириб турибмиз. Ҳисоб-китобимиз бўйича 100 миллион сўмгача даромад олишни кўзлаяпмиз.

Айни кунларда маҳаллада пиёз йиғим-терими қизғин паллага кирган. Етиштирилган маҳсулотлар босқичма-босқич ички ва ташқи бозорларга етказиб берилмоқда.

Фарҳод ЭСОНОВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер